

Австрия терма жамоаси футболчисининг сўзларига кўра, у барча жамоадошлари билан яхши тил топишади.
"Реал"даги барча билан, айниқса Кроос ва Рюдигер билан яхши муносабатдаман. Ммайдон ташқарисида Азар ва Бензема билан ҳам кўп вақт ўтказаман. Лука Модрич эса ўзига хос акам бўлди", - деди Алаба.
Эслатиб ўтамиз, Алаба бунгача Тони Кроос билан "Бавария" таркибида бирга тўп сурган, ҳар икки футболчи 2013 йилда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанди.



