

"Бир йил олдин мен ҳам худди шундай вазиятга тушиб қолгандим. Менга янги чақирув керак эди, шунинг учун "Бавария"дан "Реал"га ўтдим. Каземиро ҳам вазиятни ўзгартиришни хоҳлади. Унга Англияда муваффақиятлар тилайман", – деди Алаба.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" 30 ёшли Каземиро учун 60 миллион евро тўлаган эди. Бразилиялик футболчи Англия клуби билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.



