МЮ Каземирони 60+10 млн фунт эвазига сотиб олгани маълум қилинди
20 авг 2022 00:55
Янгиликлар
МЮ Каземирони 60+10 млн фунт эвазига сотиб олгани маълум қилинди
Бу ҳақида таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Бироз олдин "Манчестер Юнайтед" Каземиро трансфери борасида келишувга эришганини маълум қилди. Таниқли инсайдер Фабрицио Романо ушбу келишув тафсилотларини эълон қилди.
Унга кўра, МЮ Каземиро учун 60+10 млн фунт тўлайди. Аввалроқ ҳудди шу сумма еврода кўрсатилганди. Шу тариқа, Каземиро трансфери МЮга 82.4 млн еврога тушмоқда (70.6+11.8).
Футболчи МЮ билан тўрт йиллик шартнома имзолайди. Каземиронинг маоши сезиларли даражада ошади. Аммо икки баробарга эмас. Футболчининг маоши клуб ЕЧЛда ўйнаш ёки ўйнамаслигига қараб ўзгаради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар