UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

«Ал Жайиш» ўз уйида мағлуб бўлди Янгиликлар

«Ал Жайиш» ўз уйида мағлуб бўлди

«Насаф»нинг ОЧЛ-2014 плей-офф босқичидаги рақиби Қатарнинг “Ал-Жайиш” жамоаси ҚЮЛсининг 15-тури учрашувини ўз майдонида “Лахвия” жамоасига қарши ўтказди.
Учрашувда "Лахвия" жамоаси ғалаба қозонди.

“Ал-Жайиш” жамоаси навбатдаги турни ҳам ўз майдонида ўтказди, улар бугун ҚЮЛ турнир жадвалининг 25 очко билан 2-ўрнини банд этиб турган “Лахвия” жамоасини қабул қилишди. Эслатиб ўтамиз, “Ал-Жайиш” жамоаси 14-турдан кейин, 24 очко тўплаб, 3-ўринни банд этиб турибди.

Учрашув биринчи бўлими 11-дақиқасида “Лахвия” жамоаси аъзоси Ахмад Одил учрашувдаги ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Кескин ва курашларга бой учрашувнинг 31-дақиқасида “Ал-Жайиш” жамоаси майдонда 10 киши бўлиб қолишди, жамоанинг ярим ҳимоячиси Муҳаммад Абдулла Матнанини учрашув ҳаками майдондан четлатди. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида майдон эгалари учрашувдаги ҳисобни тенглаштиришга эришдилар, ушбу голга ҳужумчи Муҳаммад Мунтари муаллифлик қилди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларига келиб, “Лахвия” жамоаси ҳисобда яна олдинга ўтиб олди, 85-дақиқада меҳмон жамоа ўйинчиси Юсуф Мсаҳи жамоасининг иккинчи голини киритди. Учрашув ана шу ҳисобда ўз якунига етди. Шундай қилиб, "Ал-Жайиш" жамоаси кетма кет иккинчи марта ўз майдонида бир хил ҳисоб билан яна мағлубиятга учради.

14.01.2014. ҚЮЛ, 15-тур. Доха шаҳри. Абдулла Бин Халифа стадиони

“Ал-Жайиш” – “Лахвия” 1:2 (0:1)

Голлар: Ахмад Одил, 11 - 0:1, Муҳаммад Мунтари, 59 – 1:1, Юсуф Мсаҳи, 85-1:2

“Ал-Жайиш”: 92.Сауд Ал-Хотир, 4.Андерсон Виера Мартинс, 7.Весам Ризиқ Абдулмажид, 8.Юсуф Муфтаҳ, 12.Мажид Муҳаммад Хасан, 14.Муҳаммад Абдулла Матнани, 37.Сеул Ки Го, 18.Муҳаммад Саид, 20.Вагнер Ренан Риберо (Рами Фаёз), 21.Ал  Санад, 29.Муҳаммад Мунтари (Холид Абдул Рауф) .

Заҳирадагилар: 33.Ахмад Абунара, 3.Абдулла Айеш Муҳаммад, 5.Муҳаммад Ахмад Жабри, 6.Рами Фаёз, 10.Кембо Экоко, 11.Дияб Хасан Алинаби, Холид Абдул Рауф.

Огоҳлантиришлар: Мухаммад Муса (Лахвия) – 25; Мажид Мухаммад Хасан – 26;

Четлатиш: Муҳаммад Абдулла Матнани (Ал-Жайиш) – 31.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика