UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  0 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  28 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  2 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  57 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9

“Ал Хор”дан таклиф, “Сурхон”нинг бунга муносабати, Қатардаги мақсадлари борасида Бахтиёржон Қосимов билан суҳбат Янгиликлар

“Ал Хор”дан таклиф, “Сурхон”нинг бунга муносабати, Қатардаги мақсадлари борасида Бахтиёржон Қосимов билан суҳбат

Мавсумнинг дастлабки қисмини "Сурхон" таркибида ўтказган ярим ҳимоячи Бахтиёржон Қосимов Қатарнинг "Ал Хор" клуби билан шартнома имзолади.

Шундан кейин, футболчи билан боғланиб, сайтимиз учун интервью олдик. 

- “Ал Хор” клубига ўтишим жуда тез амалга ошди. Ўзим ҳам буни очиғи кутмагандим. Аниқроғи, янги клубга кўчиб ўтишим 3 ёки 4 кун ичида ҳал бўлди. “Сурхон” клуби вице-президенти Жаҳонгир ака Усмонов менга Қатардан таклиф бўлаётганини айтди ҳамда менга танлаш имкониятини тақдим қилди. Бунинг учун у инсонга миннатдорчилик билдираман. “Ал Хор” клубига ўтишим айнан шу инсон туфайли амалга ошди. 

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Шартнома муддатим 1 йилга мўлжалланган. 

- Қатардан таклиф бўлганидан кейин “Сурхон” клубидагилар қаршилик қилишмадими?

- Йўқ. Улар бу таклифни қабул қилишимга ҳеч қандай тўсиқ бўлгани йўқ. Бунинг учун клубдаги барча мутасаддиларга миннатдорчилик билдираман. 

- “Ал Хор” клуби сизни қандай кутиб олди?

- Клуб жуда ҳам профессионал. Ажойиб тарзда кутиб олишди. Бундан ғоят хурсандман.

- Қатарга йўл олишингизнинг асосий сабаби бу молиявий томонлама яхши таклиф бўлганими?

- Биласизми, клуб ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Яъни, яна Қатар Юлдузлар лигасига қайтишни вазифа қилган. Қолаверса, режалари менга жуда маъқул келди. Бу эса мен учун ҳаётимдаги катта бурилиш вазифасини ўтайди. Легионер сифатида тўп тепишни орзу қилардим ва бундай имконият пайдо бўлганидан кейин, ундан фойдаланишга қарор қилдим. Бундан ташқари, молиявий томонлама ҳам яхши таклиф бўлди. 

- Жамоа сизга алоҳида квартира бердими?

- Ҳозирча меҳмонхонада истиқомат қилиб тураман. Яқин орада жамоа Туркияга ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишга учиб кетилади. Сафардан келганимиздан кейин, шартномада кўрсатилганидек, жамоа менга алоҳида уй ва машина тақдим қилади. 

- “Ал Хор”нинг қуйи лигада иштирок этиши таклифни қабул қилиш вақтида сизни ўйлантирмадими?

- Ўтган мавсум жамоа тўплар ҳисобига қуйи лигага тушиб кетган. Бироқ яна Юлдузлар лигасига қайтиш вазифаси борлиги мени қизиқтирди ва ўзимни кўрсатиш имконияти пайдо бўлди. Шу сабабли таклифни узоқ ўйлаб ўтиришдан маъно йўқ эди. Худо хоҳласа, жамоага бежиз келмаганимни исботламоқчиман ва “Ал Хор”нинг элитага қайтишига ўз ёрдамимни беришни истайман.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика