UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  1 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  5 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  8 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  14 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  14 11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  4 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  6 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  1 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  2 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  6 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0

“Ал Таавон” қандай жамоа? Янгиликлар

“Ал Таавон” қандай жамоа?

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичининг илк учрашувини Саудия Арабистонининг “Ал Таавон” жамоасига қарши ўтказади.

Кўпчиликда савол туғилиши мумкин, “Ал Таавон” қандай жамоа? Бу клуб биз учун хавфлими? Ҳақиқатдан ҳам “Ал Таавон” биз учун сирли рақиб. Ушбу жамоа халқаро майдонларда расмий учрашувларда ҳам ўртоқлик баҳсларида ҳам клубларимизга қарши бирор маротаба ҳам майдонга тушишмаган.

Ўйлаймизки “темирйўлчилар” ушбу рақиб ҳақида етарлича маълумотга эга бўлишган. Энди эса бу жамоа ҳақида сизларга етарлича маълумот бериб ўтамиз.



“Ал Таавон” Саудия Арабистонинг Бурайда шаҳрида 1956 йили ташкил этилган. Ушбу клуб Саудия Арабистони премьер-лигасида иштирок этиб келмоқда. “Ал Таавон” илк бор “Саудия ёшлар клуби” номи остида ташкил этилган. Уй учрашувларини Саудия Арабистонидаги “Қирол Абдулла спорт сити” стадионида ўтказади. Стадион ўз бағрига 25 000 мухлисни сиғдира олади. Жамоанинг эришган энг катта ютуғи 1990 йил Саудия Арабистони “Қирол кубоги”да финалга чиққани. “Ал Таавон” Саудия Арабистони премьер-лигасида 1995/96 йилги мавсумда дебют қилган, аммо дебют иштирок “Ал Таавон” учун омадсиз бошланади ва премьер-лигада сўнгги поғонадан битта олдинги ўринни эгаллаб биринчи дивизионга равона бўлади. Орадан бир йил ўтиб 1997/98 йилги мавсумда жамоа яна премьер лигага қайтади. Афсуски клуб яна мусобақа жадвалида сўнгги поғонани эгаллайди ва биринчи двизионга тушиб кетади. Орадан 13 йил ўтиб яна 2010/11 йилги мавсумда яна премьер лигага қайтади ва илк бор ўз тарихида олий дивизионни тарк этмайди. Бу йил “Ал Таавон” илк маротада ОЧЛ мусобақасида иштирок этмоқда.



“Ал Таавон” ОЧЛ мусобақасига қуйидаги футболчилар рўйхатини топширган.

Дарвозабонлар
1.Язид Ал Саййаҳ
21. Муатаз Абдулраҳмон Албагави
22. Фаҳад Алшамари
23. Султон Муҳаммад Алгамди
32. Файз Ҳуссаин Алсубаи
Файсал Ал-Маграб

Ҳимоячилар
3. Абдуллоҳ Кано
4. Рикардо Таварес Мачадо
5. Талал Али абси
13. Иброҳим Салим Ал-Зубайда
17. Маҳмуд Моаз
28. Абдуллоҳ Ҳаиф Алшаммари
70. Маҳмуд Эйдаҳ Алсаираи

Ярим ҳимоячилар
6. Абдулраҳмон Ал Баракаҳ
10.Жеҳад Ал Ҳусайни
14. Муҳаммад Абдуллоҳ Абусабаан
16. Наиф Муса Муҳаммад
18. Мадаллаҳ Али Алолаян
27. Саид Алдосари
29. Лусиан Санмартин
37. Абдулазиз Алшарид
49. Аҳмед Заин
80. Абдулмажид Алсуват

Ҳужумчилар

7. Муса Салман Алшаммари
11. Сақир Иброҳим Отайф
19. Аласане Н’Диайе



“Ал Таавон” жамоасида қуйидаги хорижий футболчилар тўп тепган.
Миген Мемелли  (Албания), Амир Азми (Миср), Харрисон Чонго (Замбия), Шоди Абу Хашхаш (Иордания), Мансур Куртиши (Македония), Абдулраззоқ Ал Хусейни (Сурия), Деян Русич (Сербия), Марио Жардел (Бразилия).

Таъкидлаш керакки, ушбу ўйин “Локомотив” учун ҳам “Ал Таавон” учун ҳақиқий аҳамиятли бўлади. Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тур “Локомотив” – “Ал Таавон” учрашуви Саудия Арабистони Бурайда шаҳрида жойлашган “Қирол Абдуллоҳ” стадионида Тошкент вақти билан соат 20:40 да бошланади. Вакилларимизни қўллаб-қувватланг.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика