“Ал Шабаб”да ғалаба, Ҳайдаровдан голли пас

Narzulla Saydullayev
26 ноя 2016
БАА чемпионатида 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган “Ал Шабаб” клуби сафарда “Ал-Наср” меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 60-дақиқасида Ҳайдаров захирадан майдонга тушди ва икки дақиқа ўтиб айнан унинг тўп узатишидан сўнг Довуд Али баҳсдаги ягона голни урди - 0:1.

“Ал Шабаб” жамоаси бу ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 17тага етказиб олди. Дубай клуби турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. 


БАА про лигаси

"Ал Наср" - "Ал Шабаб" 0:1

Гол: Довуд Али 62


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia