

Бироқ, “Ал Садд” 41 ёшли мутахассис жамоадан кетмаслигини маълум қилди.
“Жамоа раҳбарияти Хавининг клуб билан икки йиллик шартномаси борлиги ва у бор эътиборини жамоанинг лигадаги етакчилигини сақлаб қолиш ҳамда бўлажак ўйинларга қаратаётганини ҳақида маълум қилади”, деб ёзилади доҳаликлар матбуот хизмати баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик собиқ футболчи 2019 йилдан бери Қатар клуби бош мураббийи ҳисобланади. У ҳозиргача “Ал Садд” билан 7та титулни қўлга киритди.



