"Ал-Насср" Оспина ўрнига дарвозабон топди

Aslanov Jasurbek
22 янв 2023
"Ал-Насср" мураббийлар штаби жароҳат олган Давид Оспина ўрнига посбон олиб келяпти.

"Эстудиантес", "Бока Хуниорс" каби клублар шарафини ҳимоя қилган Августин Росси "Ал-Насср" дарвозасини қўриқлайди. Аргентиналик посбон Саудия Арабистони клуби билан 2023 йилнинг ёзигача бўлган шартномага имзо чекади. Кейин у "Фламенго"га йўл олади. Ярим йил ичида Оспина жароҳатидан қутилиб олиши керак.

Трансфер тез орада расман эълон қилинади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Skira