⚡️ “Ал Насср” легионерлар лимити билан боғлиқ муаммони ҳал қилди (Инсайдер)

Eldor Akmurzayev
6 янв 2023, 10:30
Бу ҳақда журналист Руди Галетти хабар бермоқда.

Унга кўра, “Ал Насср” камерунлик ҳужумчи Венсан Абубакарни қайдномадан чиқарди ва унинг ўрнига Криштиану Роналдуни рўйхатдан ўтказди. Шу тариқа, риёдликлар Саудия Арабистони чемпионатидаги 8 хорижлик легионер учун лимит талабини бажарди.

Жамоадаги легионерлар:

Дарвозабон – Давид Оспина (Колумбия);

Ҳимоячилар – Альваро Гонсалес (Испания), Гислен Конан (Кот-д'Ивуар);

Ярим ҳимоячилар – Гонсало Мартинес (Аргентина), Луис Густаво ва Андерсон Талиска (иккиси Бразилия);

Вингер – Жалолиддин Машарипов (Ўзбекистон);

Ҳужумчи – Криштиану Роналду (Португалия).

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Абубакар 2021 йил ёзидан бери “Ал Насср” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У жорий мавсум чемпионатда 11 ўйинда 4+1 натижа қайд этган. Руди Гарсия шогирдларини бугун миллий биринчилик 12-тури доирасида уйда “Ал Таи”га қарши баҳс кутмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/RudyGaletti