"Ал Насср" ҳимоячиси Европага қайтиш учун маоши сезиларли даражада камайишига ҳам рози

Sherzod Nurmatov
7 авг 2024, 17:11
Футболчи қайтишни истамоқда.

"Ал Насср" ҳимоячиси Эмерик Ляпорт Европага қайтмоқчи, дея хабар берди "Football Espana". 

Бунинг учун футболчи маоши сезиларли даражада камайишига ҳам тайёр. Унга Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Матрасчилар" Робен Ле Норман билан жуфтлик яратиш учун ҳимоячи қидирмоқда.

Ляпорт бир мавсумни "Ал Насср" сафида ўтказди. 30 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсум барча турнирларда 40 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›