"Ал Жазира" 13 декабрь куни "Реал Мадрид" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
9 дек 2017, 23:45
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган "Ал Жазира" - "Урава Ред Даймондс" учрашуви бўлиб ўтди.

Баҳснинг 52-дақиқасида Али Мабҳут томонидан урилган ягона гол "Урава Ред Даймондс"ни мағлубиятини таъминлади. Сардор Рашидов ўтган ўйиндаги каби учрашувни захирадан кузатди.

"Ал Жазира" ярим финалда Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби билан ўйнайдиган бўлди.

Учрашув 13 декабрь куни бўлиб ўтади.

Яна бир ярим финалда Мексиканин "Пачука" ва Бразилиянинг "Гремио" клублари тўқнаш келишади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›