“Ал Иттиҳод” 20 000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди

Narzulla Saydullayev
2 апр 2016, 17:22
Осиё чемпионлар лигасида “Локомотив” билан бир гуруҳдан жой олган Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” клуби 20 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Бунга сабаб шу йилнинг 1 мартида ўтказилган “Ал Иттиҳод” – “Локомотив” учрашувининг охирларида майдонда баҳсли вазият юзага келганди. Мезбонлар легионери Салли Мунтари “Локо” ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиевни атайин икки-уч марта тепган бўлишига қарамай, ҳакам унга ҳеч нарса демаган, натижада бу ҳол футболчиларимизни асабийлашишга мажбур қилганди.

Кейин эса трибунада ўтирган мухлислар томонидан ҳам тартибсизликлар келиб чиққан бўлиб, майдонга ҳатто баклашка ва яна бошқа нарсаларни отишганди. Ҳатто сув солинган баклашкалардан бири Кахи Махарадзенинг елкасига текканди.

Ўйиндан сўнг ОФК тартиб-интизом қўмитаси мазкур ҳолатни синчиклаб ўрганиб чиқди ва мезбон жамоа “Ал Иттиҳод”га жарима солишни лозим топди. Бундан ташқари, жамоа ўзининг навбатдаги уй учрашувини мухлисларсиз ўтказадиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz