UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  0 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  7 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  4 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  1 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

"Ал-Гарафа" – АГМК ўйини олдидан Рўзиқул Бердиев нима дейди? Янгиликлар

"Ал-Гарафа" – АГМК ўйини олдидан Рўзиқул Бердиев нима дейди?

Хабарингиз бор, бугун Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги "Ал Гарафа" - АГМК учрашуви бўлиб ўтади.

Қатар пойтахти Доха шаҳридаги "Суҳаим Бин Ҳамад" стадионида кечадиган бўлажак баҳс кўпчиликнинг диққат марказида турибди. Айниқса Қаршнинг “Насаф” жамоаси учун АГМКнинг бугун қандай натижа қайд этиши қизиқтирмоқда. Шуни инобатга олиб, “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев билан боғландик.

- Албатта, бугун қизиқарли ўйин гувоҳи бўламиз. “Ал-Гарафа” жамоаси ҳақида кўп ҳам маълумотга эга эмасман. Охирги вақтларда деярли ўйинларини кузатмаганим учун рақиб ҳақида тайинли бир фикр билдириш қийин. Шу боис ҳар икки жамоанинг ҳам ғалабага бўлган имкониятини 50га50 баҳолаган бўлардим. АГМКда ўйинга тайёргарлик нисбатан яхши бўлди дейиш мумкин. Вакилларимизга бугунги учрашув олдидан омад тилайман. Улардан табиийки ғалаба кутиб қоламиз", - дейди Рўзиқул Бердиев championat.asia сайтига. 

Эслатиб ўтамиз, агар бугун АГМК ғалаба қозонса Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" клуби ОФК гуруҳ босқичида иштирок этади.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика