UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  8 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  8 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  14 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  13 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2

“Ал-Фатҳ” – “Бунёдкор”. ВИДЕО ПРЕВЬЮ Янгиликлар

“Ал-Фатҳ” – “Бунёдкор”. ВИДЕО ПРЕВЬЮ

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасидаги дебют учрашувини 2008 йили Жиддада “Ал-Иттиҳод”га қарши ўтказган эди.
“Қалдирғочлар” бу йилги иштирокларини яна Саудия Арабистонида бошлашади. Эътиборлиси, “Бунёдкор” бу сафар Саудиянинг амалдаги чемпиони, ОЧЛ дебютанти – “Ал-Фатҳ” билан куч синашади.

Ал-Аҳса шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи клуб ярим асрлик тарихга эга бўлса-да, жамоа мухлислари илк соврин қўлга киритилишини 58 йил кутишди! Айнан 2013 йилда Саудия Арабистони грандлари – “Ал-Иттиҳод”, “Ал-Шабаб”, “Ан-Наср” ва “Ал-Ҳилол” клублари чемпионлик курашида “Ал-Фатҳ”ни тўхтатиб қолишолмади.

Қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўзининг еттинчи стартига киришаётган Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Саудия Арабистони клублари билан шу кунгача тўққизта баҳсда учрашган: Жидданинг “Ал-Иттиҳод”и билан олтита, Даммам шарафини ҳимоя қилувчи “Ал-Иттифоқ” билан икки ва пойтахт – Ар-Риёднинг “Ал-Ҳилол”и билан битта. “Бунёдкор” ва Саудия Арабистони клубларининг ўзаро 9 учрашувининг 3тасида “қалдирғочлар”, 4тасида араблар ғалаба қозонишган. Икки учрашув эса дуранг натижа билан якун топган. Тўплар фарқи – 9:12.

Ўзаро ўйинлар тўпурари Анваржон Солиев ҳисобланади. Тажрибали ҳужумчи ҳисобида жами 4та гол бор. Шунингдек, Сервер Жепаров, Денилсон, Жасур Ҳасанов, Ривалдо ва Милош Трифунович саудияликлар дарвозасига биттадан гол уришган.

Айни пайтда фаолиятини Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг “Ал-Шабаб” клубида олиб бораётган “Бунёдкор”нинг собиқ аъзоси Азизбек Ҳайдаров ўзаро ўйинларда энг кўп майдонга тушган футболчи ҳисобланади. У саудияликларга қарши саккизта баҳсда майдонда бўлган.

Ҳакамлар ҳақида гап кетганда “Бунёдкор” ва Саудия Арабистони клублари қарама-қаршилигида уч мамлакат – Япония, Австралия ва Малайзиядан бўлган ҳакамлар фаолият юритишган. Япониялик Юичи Нишимура ва австралиялик Бенжамин жон Вильямс учтадан ўйинларда ишлашган. 25 февраль кунги баҳни Ким Донг Жин бошчилигидаги Корея Республикасидан бўлган ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

“Бунёдкор” Саудияда ўтказган 5та учрашувининг учтасида мағлубият аламини тортиб кўрган. Қолган иккита ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижалар билан ортга қайтган. Тошкентда кечган 4та баҳснинг учтасида ишончли ғалабалар қўлга киритилган бўлса, бир ўйинда кичик ҳисобда имконият бой берилган.

“Бунёдкор” Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларини кўпинчи омадли бошлаганини таъкидлаш жоиз. Айниқса, 2010 йилги турнирга бразилиялик машҳур мураббий Луиз Фелипе Сколари бошчилигида тайёрланган жамоа ўзининг илк ўйинида айнан Саудия Арабистони вакили “Ал-Иттиҳод”ни ҳар жабҳада доғда қолдирилиб, 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Шунингдек, Миржалол Қосимов бошчилигида илк бора Шарқий минтақада қатнашган “қалдирғочлар”нинг 2013 йилги старти ҳам эсда қоларли бўлган. Япония чемпиони – “Санфречче Хиросима” клуби ўз уйида Олександр Пишур ва Фозил Мусаев голлари эвазига 2:0 ҳисобида тор-мор этилган эди. Ўйлаймизки, жорий йилги старт ҳам “Бунёдкор” учун омадли бўлиб, жамоамиз Саудия Арабистонидаги илк ғалабасини тантана қилади.

Игнатий Нестеров, Жасур Ҳасанов, Артём Филипосян, Лутфулла Тўраев, Игорь Таран каби етакчи футболчиларнинг жамоамизни тарк этиши натижасида “Бунёдкор” 2014 йилга деярли янгиланган ва анчайин ёшартирилган таркиб билан тайёргарлик кўрмоқда. Бош мураббийи Миржалол Қосимов клуб академиясидан етишиб чиқаётган ёшларга ишонч билдираётгани ва “Бунёдкор” келажагини айнан ўз тарбияланувчиларимиз билан қураётгани қувонарли ҳолдир. Ишонамизки, 2014 йилда ҳам “Бунёдкор” жамоаси ҳар бир мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, мухлисларга олам-олам қувонч бағишлайди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика