UZ

Сўнгги янгиликлар

16:03U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонни мағлуб этган Корея Республикаси пенальтилар сериясида ютқазди ва финалга чиқа олмади  0 15:51Бир йилда 31та ўйин! Хулоса: Яман ва Индозенияни ютдик, Эрон ва Кореяга ютқаздик  3 15:44"Ман Сити" ёзда хавбек ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Клубга Камбьязо ва Ливраменто қизиқ  0 15:20"Пахтакор" спорт директори: "Клуб Холдорхоновни сотди, лекин..."  4 14:49Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"  7 14:38Ўзбекистон кубоги. Финал мезбонлиги уч стадиондан бирига насиб қилади  7 14:06«Атлетико» президенти: «ВАР яхши ҳакамликни ўлдирди»  4 13:30Пау Кубарси 12 йил ичида «Барселона» ҳимоячилари орасида энг ёш гол муаллифига айланди  3 13:00Жароҳатлардан азият чеккан, мусулмон немис билан бир хонада яшаган ва буюмларини "ўғирлатадиган" ОКМКнинг япониялик легионери билан яқиндан танишамиз  0 12:42Моуринью «Галатасарой» - «Фенербаҳче» ўйинидан кейин ҳакамлар хонасида бўлиб ўтган суҳбат тафсилотларини ошкор этди  0 12:01Неймар ёзда «Барса»га қайтиши мумкин, Захавининг агенти каталонияликлар раҳбариятини кўндиришга уринмоқда. Флик ва унинг штаби мутлақо қарши  12 11:39«Ливерпуль» 30 ёшли Робертсонга «Ньюкасл» футболчисини ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 11:17«Атлетико» Ковачични "Ман Сити"дан 30 млн еврога сотиб олиши мумкин  1 10:55«Бавария» «Интер» юлдузи учун АПЛ клуби билан баҳслашади  1 10:53Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилди. Жамоаларда амалга ошган сўнгги трансферлар барчаси битта саҳифада  24

ОЧЛ. ОКМК ўз тарихида иккинчи маротаба ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади Янгиликлар

ОЧЛ. ОКМК ўз тарихида иккинчи маротаба ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади

Теглар :  Ал АрабиОКМК
ОЧЛ плей-офф учрашувидан ўрин олган "Ал Араби" - ОКМК учрашуви бўлиб ўтди.

Осиё Чемпионлар лигаси 2023/24, плей-офф саралаш босқичи
22.08.2023 (сешанба), 22:30
"Ал Араби" (Қатар) — ОКМК (Ўзбекиистон) 0:1
Бош ҳакам:
Ко Хюнг Жин, Йон Жае Йол, Парк Санг Жунг, Парк Санг Жун 

Гол: Рубен Санчес (Абдулла Абдуллаев) 69

ОКМК:  1.Ботирали Эргашев — 20.Ислом Тўхтахўжаев, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 22.Шоҳруҳ Гадоев — 8.Абдулла Абдуллаев, 4.Миржамол Қосимов (15.Ойбек Рустамов,85), 88.Сияваш Хақназарий (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 85)  — 17.Санжар Турсунов  (29.Виталий Денисов, 90+5)  (C), 9.Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов

Захира: 12.Дилшодбек Ёқубов, 25.Валижон Раҳимов — 2.Акрамжон Комилов, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев,  19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 24.Мурат Эрматов,  34.Улуғбек Суннатов.

"Ал Араби": 31. Жассим Адел Ал Ҳилали, 5. Вассим Леддари Булиф, 12. Ҳамид Исмоил Ҳалифа, 14. Ҳалал Моҳаммед Ал Саид, Симо Кеддари ,15. Жассим Габер Абдусалом (Абдулла Ал Муриси,77) 22. Абду Диалло, 6. Абдулла Марифи, 8. Аҳмад Фатҳи, 9. Умар Ал Сома, 10. Рафиня Алкантара, 28. Юусуф Мисакни, 

Захира: Юсуф Муфта, Муҳаммад Сайёр, Адураҳмон Бадир, Муҳаммад Табуни, Муҳаммад Алаа, Абдулла Ал Сулаити, Носир Калла, Носир Алмуруши, Аҳмад Моен, Амир Ҳассан, Рами Суҳаил, 

Огоҳлантириш: Шоҳруҳ Гадоев, Моҳаммад Ал Саид, Абдулла Абдуллаев

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. ОКМК ўз тарихида иккинчи маротаба ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашади.

90+5. ОКМК, Санжар Турсунов ўрнига Виталий Денисов майдонга тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

85. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Сияваш Ҳақназарий ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов тушди, Миржамол Қосимов ўрнига Ойбек Рустамов тушди. 

83. ЗАРБАААА. Хуршид Ғиёсовнинг заргарона пасини Рубен Санчес зарбага айлантирди. Тўп эса дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

81. "Навбаҳор" мухлислари "Ал Тумама" стадионига етиб келди ва ОКМКни қўллаб қувватламоқда. 

77. ЎЗГАРИШ. "Ал Араби", Жассим Габер ўрнига Абдулла Ал Муриси тушди. 

71. "Ал Араби" ҳужумга ўтди. 

69. ГОООООООООООЛ. ОКМК ярим ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев рақибидан қочиб кетиб тўпни жарима майдончаси ичидаги Рубенни кўрди ва ажойиб пас берди. Санчес эса аниқ зарба билан дарвоза тўққизлигини аниқ нишонга олди.

66. ЗАРБА. Сиядан аниқ зарба. Жассим Адел Ал Ҳилали ўз ўрнида. 

55. ЗАРБА. Умар Ал Сомадан кучли зарба. У эса голга айланмади. 

54. ЗАРБА. Мсканининг зарбасини Ботирали қайтарди. Жуда ажойиб сейв. 

51. Рубен Санчесдан яхши пас. Лекин бу кимга эди?

47. ОКМКдан ажойиб юриш. Ҳимоячилар ўз ўрнида. Сиявашдан яхши узатма бўлганди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

45. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

42. ОГОҲЛАНТИРИШ. ОКМК, Абдулла Абдуллаев

34. "Ал Араби" бир икки калла билан ҳужум уюштирди. Диаллонинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

30. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Араби", Моҳаммад Ал Саид

25. ОКМК қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди. Бироқ ноаниқ. 

21. ЗАРБА. Вассим Леддари боши билан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 

18. ОКМКдан бир тепар услубида комбинация. Гадоевнинг зарбаси ўхшамади. 

14. ЗАРБА. Мисакнидан зарба. Лекин ноаниқ. 

8. Тўп назорати ОКМК томонида. 

6. Ҳозирча дарвозалар олдида хавфли вазият юз бермади. 

5. ОГОҲЛАНТИРИШ. ОКМК, Шоҳруҳ Гадоевга сариқ карточка кўрсатилди. 

- Учрашув бошланди. 

Рейтинг: +66   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика