"Ал Аҳли" - "Пахтакор" баҳси ОЧЛнинг энг қизиқарли бешта ўйинидан жой олди

Tolibjon Qosimov
5 дек 2019, 15:52
ОФК сайти ушбу мавсум ОЧЛ ўйинларидан энг қизиқ бешта баҳсни келтирди.

Унга кўра, Саудия Арабистонида ўтказилган "Ал Аҳли" - "Пахтакор" учрашуви ҳам энг қизиқарли ўйинлар рўйхатига киритилди. Мазкур тўқнашувдан олдин "Ал Садд" гуруҳ етакчилигини қўлга олиб бўлган, иккинчи ўрин курашаётган "Пахтакор"ни сафарда дуранг ҳам қониқтирарди.

"Ал Аҳли"га эса фақат ғалаба зарур эди. Учрашувнинг 69-дақиқасида ҳисоб очилди. Бу вазиятда Омар Ал Сома ўзини кўрсатиб "Пахтакор" дарвозасига тўп киритди. 88-дақиқада Игорь Сергеев ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 1:1 натижаси "Пахтакор" учун айни муддао эди, бироқ 90+2-дақиқада мезбонлар вакили Абдулраҳмон Гариб гол уриб "Ал Аҳли"ни кейинги босқичга олиб чиқди, "Пахтакор" эса гуруҳда қолиб кетди.


Энг қизиқарли ўтган қолган 4 ўйин қуйидагилар бўлди:

"Геонгнам" - "Кашима Антлерс" 2:3
"Ал Ваҳда" - "Ал Раййан" 4:3
"Шандонг Луненг" - "Гуангжу Эвергранд" 3:2
"Ал Ҳилол" - "Ал Садд" 2:4

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-afc.com