“Ал Аҳли” – “Насаф” учрашувини япониялик ҳакамлар бошқаради

22 фев 2016, 23:12
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган “Ал Аҳли” – “Насаф” учрашувини япониялик ҳакамлар бригидаси бошқариб боради.


Бош ҳакам Сато Рюига қанотларда ҳамюртлари Сагара Тору ва Наги Тошиюки кўмаклашишади. Тўртинчи ҳакам Хуррам Шахзод Покистондан ташриф буюради.

ОЧЛ, 1-тур. 24.02.2016.

 “Ал Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Насаф”  (Ўзбекистон)

Жидда. “Қирол Абдулла спорт сити” стадиони. 

Бош ҳакам: Сато Рюи

Қанот ҳакамлари: Сегара Тору, Наги Тошиюки (барчаси Япониядан).

Тўртинчи ҳакам: Ҳуррам Шахзод (Покистон). 

Хакамлар назоратчиси: Субҳиддин бин Моҳд Солиҳ (Малайзия).

Учрашув комиссари: Гоко Суминори (Япония).

Эслатиб ўтамиз, “Ал Аҳли” –“Насаф” учрашуви 24 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 22:10 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›