"Ал Аҳли" "Бунёдкор" билан ўйиндан олдин мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
19 фев 2017, 10:56
Куни кеча Саудия Арабистони лигасида 19-турдан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Ал Наср" учрашуви бўлиб ўтди.

"Бунёдкор" клубининг ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи доирасидаги дастлабки рақиби "Ал Аҳли" ўз мухлислари қаршисида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Эслатиб ўтамиз, "Ал Аҳли" - "Бунёдкор" учрашуви 21 февраль куни Жидда шаҳридаги "Қирол Абуллоҳ" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:15да бошланади.

Саудия Арабистони лигаси
"Ал Аҳли" - "Ал Наср" 0:2
Голлар:
Яҳё Ал Шеҳри 45+1, Наиф Ҳазази 90+2 пенальти
"Ал Аҳли": Ёсир Ал Мусайлим, Мансур Ал Харби, Абдулҳаким Ал Фатил (Муҳанад Асири, 77), Саид Ал Муваллад, Саид Ал Ями, Тайсир Ал Жассим, Ҳуссайин Ал Могахви (Янис Фетфацидис, 60), Саад Абдуламир, Абдулфаттоҳ Асири, Салман Ал Моашер (Мустафо Ал Бассас, 66), Омар Ал Сома.
Четлатиш: Саад Абдуламир 71


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia