UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  7 07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  0 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  29 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  20 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  31 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  50 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  41 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44

Актамов Олмалиққа "оқ байроқ" билан борадими? Янгиликлар

Актамов Олмалиққа "оқ байроқ" билан борадими?

Бугун Олмалиқда Ўзбекистон Суперлигаси 6-турининг қолдирилган учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Унда Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги "Қизилқум" Миржалол Қосимов шогирдларининг имтиҳонидан ўтиши керак.

ОКМК

Бобурбек Юлдашев - 34'

Суперлига. 6-тур

22/06/2021, 20:00

2
:
1
Тугади

Қизилқум

Элгужа Григалашвили - 29', Эркин Бaйдуллаев - 36'

45'
90'
34'  Бобурбек Юлдашев
42'  Акром Комилов
62'  Миржамол Қосимов (Зафар Полвонов)
62'  Санжар Турсунов (Дилшод Жўраев)
68'  Шоҳруҳ Гадоев (Ҳусниддин Ғофуров)
68'  Муроджон Тошматов (Элвин Фортес)
75'  Бобурбек Юлдашев (Сардор Раҳмонов)
76'  Акром Комилов
29'  Элгужа Григалашвили
29'  Муҳсин Убайдуллаев
36'  Эркин Бaйдуллаев
46'  Файзулло Қамбаров (Шерали Жўраев)
69'  Жасур Азимов (Миржалол Қосимов)
84'  Элгужа Григалашвили (Беҳруз Садиллоев)
90'  Игнатий Нестеров
90'  Беҳруз Садиллоев (Жамшид Ҳасанов)
90'  Беҳруз Садиллоев

АГМК жорий мавсум уй учрашувларида барчадан яхшироқ натижа қайд этяпти. Бунинг устига, Навоий жамоаси Олмалиқда ўтган сўнгги 4 ўйиннинг барчасида майдонни боши эгик ҳолда тарк этган. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатлари ҳам АГМКнинг фаворитлигидан далолат беряпти.

Аммо, Актамов Олмалиққа "оқ байроқ" кўтариш учун бормаслиги аниқ. Чунки бу йилги "Қизилқум" олдингиларидан кескин фарқ қиляпти. Жамоа натижа учун ўйнашни уддаламоқда. Навоийликлар ортда қолган 9 турда ўз дарвозаларидан фақат 7 бор тўп олиб чиқишди. Бу борада  чемпионат етакчиси "Пахтакор"гина яхшироқ натижага эга - 5. "Қизилқум" айни пайтда меҳмонда мағлуб бўлмаган 3 жамоадан бири бўлиб турибди. Эътиборли жиҳати, клуб сафар ўйинларида фақат 1 та гол ўтказиб юборган. Бу Суперлиганинг жорий мавсумдаги энг яхши натижаси ҳисобланади.

Солиштириш учун, ўтган мавсумнинг шу қисмига эътибор қаратамиз. "Қизилқум" дарвозаси 18 марта ишғол қилинган. Жамоа 2 очко билан охирги поғонада турган эди.

Хуллас, ўз уйида ҳаммадан зўрроқ ўйнаётган АГМК сафарда ютқазмаётган, гол ўтказмаётган "Қизилқум"га қарши. Бу баҳс Миржалол Қосимов учун 2 карра аҳамиятли. 

Чунки АГМКдан юқорида турган "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" бу турда очко йўқотди. Шу туфайли Миржалол Қўшоқович шогирдлари бугун ғалаба учун 2 карра кўпроқ ҳаракат қилади. Кўрамиз, Олмалиқдаги ўйинда кимнинг анъанаси якун топади?

Суперлига, 6-тур (Қолдирилган ўйин)

22 июнь, сешанба

АГМК – "Қизилқум" (20:00)

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Игорь Нехочин

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Муаллиф :
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика