UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  1 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  35 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   20

Акром Комилов: "Футболчилар ва мураббийлар клуб имиджини ушлаб қолишга ҳаракат қилмоқда" Янгиликлар

Акром Комилов: "Футболчилар ва мураббийлар клуб имиджини ушлаб қолишга ҳаракат қилмоқда"

Суперлига баҳслари 8-тур учрашувларига бугун старт берилади.

Ушбу турда мухлислар Тошкент дербисига гувоҳ бўлади. Мусобақа пешқадами "Бунёдкор" ўз уйида "Локомотив"ни қабул қилади. Учрашувдан олдин "Бунёдкор" футболчиси Акром Комилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар доимгидек "Локомотив"га қарши ўйинга аъло даражада тайёргарлик кўряпмиз. Ушбу баҳс қийин бўлиши аниқ, шунга яраша машғулот ўтказяпмиз. "Навбаҳор" билан бўлган ўйин ўтиб кетди. Ҳакамлар ҳақида гапирмайман. Уни ўрганиб чиқадиганлар бор. Нима бўлганини барча кўрди. Ортиқча гапиришга ҳожат йўқ.

Ўйинда ҳар қандай ҳолат бўлиши мумкин. Лекин, биз ҳам таслим бўлмаймиз. Сўнгги дақиқагача курашамиз. Насиб қилса ўзимизга керакли бўлган очкони қўлга киритишга уринамиз. Клуб раҳбарияти қўлдан келганча молиявий томондан ёрдам беришмоқда. Лекин, футболчилар ва мураббийлар клуб имиджини ушлаб қолишга ҳаракат қилмоқда", - дейди Акром Комилов


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика