UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида  1 13:49Суперлига. "Нефтчи" 10 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти   1 13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  4 12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  8 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  5 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  7 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  9 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  5

Акром Комилов: "Бошқа гап айтишга хожат йўқ..." Янгиликлар

Акром Комилов: "Бошқа гап айтишга хожат йўқ..."

Кеча Ўзбекистон чемпионати олий лига 26-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг икки клуби "Бунёдкор" ҳамда "Пахтакор" ўзаро беллашишди. Бўлиб ўтган учрашувда "шерлар" рақибларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Қизиқарли кечган учрашувдан сўнг, "Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Акром Комилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бўлиб ўтган учрашувни бутун ўзбекистонлик футбол мухлислари кўриб турди, биз мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Ўйин вақтида қанот ҳаками истаган ишини қилди, буни федерация кўриб чиқиб, қаттиқ чора кўришади, деган умиддаман. Мана шундай ўйинлар кўпаяверса футболимиз кундан кунга пасайиб кетаверади. Биринчи вазиятда қанот ҳаками йўқ жойдан гол дея ҳаммамизни асабийлаштирди, кейинроқ бош ҳакам йўқ голни инобатга олмади. 

Ўша вазиятда тўп дарвоза чизиғининг яқинига ҳам бормаган эди. Бундан ташқари футболчилар бир тўда бўлиб йиғилиб қолган пайтда, ён ҳакам қандай қилиб йўқ голни кўрди? Жамоа жонини бериб майдонда тўп тепади, лекин битта хато бизни мағлубиятга учратади, шуниси алам қилади. Бутун ўзбекистонлик мухлислар қандай ўйин бўлганини кўрди, бошқа гап айтишга хожат йўқ", - дейди "Бунёдкор" футболчиси Акром Комилов 



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика