

Унда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади. Эртанги учрашувдан олдин “Бунёдкор” ҳимоячиси Акром Комилов ўз фикрларини билдирди.
“Эртага “Насаф” жамоаси билан муросасиз баҳс бўлиши кундек равшан. “Аждарлар” иккинчи даврада анча мазмунли ўйин кўрсатишмоқда. Эртага 6 очкога тенг ўйин бўлади. Ушбу баҳсга ҳар доимгидек тайёргарлик кўрдик. Ушбу учрашув биз учун катта аҳамиятга эга Бизни фақат ғалаба қониқтиради ”, - дейди “Бунёдкор” футболчиси Акром Комилов.
Жаҳонгир Сотволдиев



