Акмал Холмуродов «Турон»да
18 фев 2020 08:31
Янгиликлар
Ўтган мавсум Суперлигада «Динамо» шарафини ҳимоя қилган Акмал Холмуродов куни-кеча Ўзбекистон тумани жамоаси сафига бориб қўшилди. 31 ёшли футболчи самарқандликлар таркибида 15 та ўйинда (1111 дақиқа) майдонга тушган.
Холмуродов «Динамо» билан хайрлашгач, маълум муддат «Бухоро» кўригида ҳам бўлганини айтиш лозим.
Шунингдек Исломбек Исмоилов бошқарувидаги «Турон» жамоасига «Машъал»дан Элбек Отақулов ва сўнгги мавсумни жарохат сабаб майдон ташқарисида ўтказгн марказий ярим ҳимоячи Суннатилло Эрматов ҳам қўшилганини айтиш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар