UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  6 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  0 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  3 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  14 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  3 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  14 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  2 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  2 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  4 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  5 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:50Довбик Шомуродов ҳақида фикр билдирди  17 07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  11

Акмал Холмуродов: “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби бор” Янгиликлар

Акмал Холмуродов: “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби бор”

Жорий мавсум Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида тўп тепган Акмал Холмуродов Қўқоннинг “Қўқон-1912” клубига кўчиб ўтди.
Холмуродов янги мавсумни “Қўқон-1912” жамоаси таркибида бошлайди.

“Айни дамда “Қўқон-1912” жамоаси таркибида бугундан иккинчи қишки йиғин машғулотларини бошладик. Жамоада менга ўхшаган бир қатор яшги футболчилар бор. Яқин кунларда Сербиядан икки легионер футболчи ташриф буюради. Ҳозирча футболчилар билан яхши чиқишиб кетдим. Ҳамма шарт-шароитлар мени қониқтирмоқда. “Сўғдиёна” жамоасидан ушбу клубга ўтишимнинг сабаби бор. Жорий йил ўйиним умуман қовушмади.

Барча билади бир қатор ўйинларда кетма-кет қизил карточкалар ишлаб олдим. Антирекорд қайд этдим десам ҳам бўлади. “Сўғдиёна” жамоасидаги ўйинимдан умуман қониқиш ҳосил қилмадим. “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби ҳам шу. Фарғонанинг “Нефтчи” Наманганнинг “Навбаҳор” клубларидан таклифлар бор эди. Лекин мени барча шарт-шароитлар ва жамоанинг ўз олдига қўйган вазифаси қониқтиргани учун ушбу жамоани танладим.

“Сўғдиёна” клуби мени шунчаки қўйиб юборишни истамади. Мен ўзим жамоани тарк этишни хоҳладим. “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Нўъмон ака Ҳасанов билан бир пайтлар бирга ишлаганимиз учун ҳам шундай қарор қабул қилдим. Энг тўғри қарорни қабул қилдим, деб ўйлайман”, - дейди Акмал Холмуродов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика