UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4

Акмал Холмуродов: “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби бор” Янгиликлар

Акмал Холмуродов: “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби бор”

Жорий мавсум Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида тўп тепган Акмал Холмуродов Қўқоннинг “Қўқон-1912” клубига кўчиб ўтди.
Холмуродов янги мавсумни “Қўқон-1912” жамоаси таркибида бошлайди.

“Айни дамда “Қўқон-1912” жамоаси таркибида бугундан иккинчи қишки йиғин машғулотларини бошладик. Жамоада менга ўхшаган бир қатор яшги футболчилар бор. Яқин кунларда Сербиядан икки легионер футболчи ташриф буюради. Ҳозирча футболчилар билан яхши чиқишиб кетдим. Ҳамма шарт-шароитлар мени қониқтирмоқда. “Сўғдиёна” жамоасидан ушбу клубга ўтишимнинг сабаби бор. Жорий йил ўйиним умуман қовушмади.

Барча билади бир қатор ўйинларда кетма-кет қизил карточкалар ишлаб олдим. Антирекорд қайд этдим десам ҳам бўлади. “Сўғдиёна” жамоасидаги ўйинимдан умуман қониқиш ҳосил қилмадим. “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби ҳам шу. Фарғонанинг “Нефтчи” Наманганнинг “Навбаҳор” клубларидан таклифлар бор эди. Лекин мени барча шарт-шароитлар ва жамоанинг ўз олдига қўйган вазифаси қониқтиргани учун ушбу жамоани танладим.

“Сўғдиёна” клуби мени шунчаки қўйиб юборишни истамади. Мен ўзим жамоани тарк этишни хоҳладим. “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Нўъмон ака Ҳасанов билан бир пайтлар бирга ишлаганимиз учун ҳам шундай қарор қабул қилдим. Энг тўғри қарорни қабул қилдим, деб ўйлайман”, - дейди Акмал Холмуродов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика