UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  0 15:38"Антверпен" — "Мехелен". Таркиблар маълум  1 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  0 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  1 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  3 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  5 11:32Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоага илк маротаба чақирилганимдан хурсандман"  1 11:16"Тоттенхэм" Мэддисон ўрнига бошқа футболчи топди  1 10:51Бруно Фернандеш "Ал-Иттиҳод" билан яширин учрашув ўтказди. Футболчи йиллик истагини маълум қилган  12 10:20"Барселона" ёзда сотиб олган футболчини Туркия клубига ижарага бермоқчи  1

Акмал Холмуродов: "Бутун Самарқанд катта футболни соғиниб қолган" Янгиликлар

Акмал Холмуродов: "Бутун Самарқанд катта футболни соғиниб қолган"

Барчамиз интиқлик билан кутаётган янги мавсум олдидан “Динамо” жамоаси тақдимот маросимини ўтказди.

Тадбир Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, юзлаб мухлислар ва ОАВ иштирокида ўтди.

Янги футболчиларни таништирув маросимидан сўнг “Динамо” жамоаси сардори Акмал Холмуродовнинг бошланаётган Сoca-Cola Суперлигаси баҳслари ҳақидаги фикрлари билан танишдик.

- Авваламбор, барчани янги футбол мавсуми билан табриклайман. Бугун тақдимот маросими ажойиб, юқори даражада ўтди. Катта залда юзлаб мухлислар ва вилоят ҳокими иштирокида биз футболчиларни бу даража катта эътибор билан кутиб олишларини кутмагандик. Ишонч учун раҳмат, бундай эътибор ва ишончни оқлаш учун бор кучимизни ишлатамиз.



Янги мавсум олдидан пухта тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Йиғинимиз якунида Суперлигага ўйнашимиз аниқ бўлгач, бу барча футболчиларга ҳам қўшимча масълият ва мотивация берди. “Динамо” катта бир оилага айланган. Менимча, бизнинг энг катта кучимиз бирдамлигимизда.

Дастлабки турда “Насаф”га қарши ўйнаймиз. Ушбу жамоа ҳурматга сазовор рақибдир. “Динамо” – “Насаф” учрашуви жанговар ва шиддатли ўтишига шубҳам йўқ. Таништирув маросимида юзлаб мухлислардан сездимки, бутун Самарқанд катта футболни соғиниб қолган. Ўйлайманки, “Динамо” – “Насаф” учрашувида ўйингоҳ мухлислар билан лиқ тўлиб, самарқандлик ишқибозлар бизнинг “12-ўйинчи”мизга айланишади. Барчани шанба куни “Динамо” стадионига чорлаб қоламан.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика