UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  4 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37

Акмал Турсунбоев: “Насаф” билан Кубокдаги жавоб ўйини умуман бошқача бўлади” Янгиликлар

Акмал Турсунбоев: “Насаф” билан Кубокдаги жавоб ўйини умуман бошқача бўлади”

Хабарингиз бўлса керак, эртага Ўзбекистон Кубогининг ¼ финал босқич, жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.

“Андижон” жамоаси сафарда “Насаф” меҳмони бўлади. Ёдингизда бўлса, ушбу жамоаларнинг дастлабки тўқнашувида “аждарлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бўлажак баҳс олдидан “бургутлар”нинг иқтидорли дарвозабони Акмал Турсунбоевдан фикрларини сўрадик.

- Иккинчи даврага жамоамизнинг тайёргарлиги аъло даражада ўтди дея оламан. Ҳаммаси режадагидек кечди. Ҳар бир футболчи ўз устида жиддий ишлади. Машғулотлар билан бир қаторда синов-назорат учрвашувларига ҳам эътибор қаратилди. Энди диққат эътиборимизни иккинчи давра ўйинларига қаратамиз.

- Тўғри, Кубокда “Насаф”га дастлабки учрашувда имкониятни бой бергандик. Лекин бу – футбол! Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Балки, қаршиликларнинг кейинги босқичга чиқиш имконияти яхшироқ кўринаётгандир. Аммо биз ҳам Қаршига шунчаки келмадик. Биласиз таркибимизда сезиларли равишда ўзгаришлар юз берди. Шу боис эртага умуман бошқача ўйин бўлади.

- Янги мураббий ҳаммага бир хил муносабатда ва ишончи катта. Бу энг яхшиси деб ўйлайман. Чунки жамоада ҳаммамиз бир мақсад йўлида ишламоқдамиз – дейди Акмал Турсунбоев.


"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика