

- Наманганда кечган баҳс биз учун осон ўтди, деёлмайман. “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штабида юз берган ўзгаришлар қайсидир маънода бизнинг фойдамизга ишлади. Боиси янги келган мураббийлар қисқа вақт ичида жамоа ўйинини бирдан ўзгартириб юбориши қийин эди. 2:1 ҳисобида ютиб турган пайтимизда Олександр Пишчур имкониятдан фойдалана олмади. Ўша вазият мезбонлар фойдасига ҳал бўлганида балки ўйин тамомила ўзгариб кетарди... Умуман олганда, омадимиз ҳам чопди ва Наманганда ғалаба қозондик. Қийин учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик. Биз учинчи голимизни урганимизда стадион суҳандони Бекбоддаги ўйин ҳисобини эълон қилди. Шундан кейин ғалабани ушлаб қолишга ҳаракат қилдик, - дейди Акмал Шораҳмедов.
"Бунёдкор" матбуот хизмати
"Бунёдкор" матбуот хизмати



