UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  6 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  4 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  7 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  12 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4

Акмал Шораҳмедов: "Ҳозир ким қандай ҳолатда эканлиги борасида аниқ тасаввур йўқ" Янгиликлар

Акмал Шораҳмедов: "Ҳозир ким қандай ҳолатда эканлиги борасида аниқ тасаввур йўқ"

Суперлига рестартига тараддуд кўрган АГМК бугун эрталаб Навоийга етиб келди ва куннинг иккинчи ярмида учрашувдан олдинги сўнгги тайёргарлик машғулотларини якунлади.

Жамоа сардори Акмал Шораҳмедовнинг "Қизилқум" билан ўйин олдидан қандай фикрда эканлигини билиш мақсадида футболчига юзландик.

"Карантин даври барча жамоаларнинг ҳолатини бир даражага туширди. Эндиликда ўйинлар орқали жамоалар ўз спорт формаларини тиклаб олишлари мумкин. Эртага бизни осон бўлмаган баҳс кутмоқда. Чунки "Қизилқум"да мураббий алмашди ва одатда янги мураббий қўл остида футболчилар ўзларини кўрсатишга икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишади. Ҳозир ким қандай ҳолатда эканлиги ҳақида аниқ тасаввур йўқ. Барчасини ўйин кўрсатади. Мақсадимиз ўзгармайди. Фақат ва фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқамиз. Мухлисларсиз футболнинг асл безаги йўқолади. Лекин ҳозирги шароитда телеэкран орқали ҳам футбол кўришни соғинганлар ва буни истовчилар ниҳоятда кўп. Шу боис ҳозирча шу шароитда бўлсада ишқибозлар футболни томоша қилишга муштоқ. Умид қиламизки, тез орада вазият янада ўнгланиб, мухлислар ҳам стадионга қайтишади ва бизни қўллаб-қувватлаб туришади. Ҳар қандай футболчи учун мухлислар олқиши ва қўллаб-қувватлови муҳим. Гарчи бизда стадионлар тўлиб тошмаган бўлсада, стадионда футбол муҳитини яратишда мухлисларимиз фаоллик кўрсатишган. Уларнинг йўқлиги албатта сезилади, лекин биз мухлислар уйда яхши сифатдаги футбол томоша қилишлари учун ҳаракат қиламиз", - дея ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди жамоа сардори Акмал Шораҳмедов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика