Акмал Рустамов: “Мавсумни кўтаринки кайфиятда тугатишга ҳаракат қиламиз”

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2016, 12:37
Олий лига ўттизинчи туридан жой олган учрашувлардан бири Навоийда “Қизилқум” — “Сўғдиёна” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Ўйин олдидан навоийликлар ҳимоячиси Акмал Рустамов фикрлари билан қизиқдик.

— Охирги турда Фарғонадан муҳим ғалаба билан қайтгандик, — дейди Акмал Рустамов. — Мавсумни ўз майдонимизда якунлаймиз. Сўнгги турда “Сўғдиёна” жамоаси билан куч синашамиз. Жиззахда биринчи даврада 1:1 ҳисобида дуранг ўйнагандик. Унда бери анча вақт ўтди. Давралар оралиғида ҳар икки жамоа таркибида ҳам бир қатор ўзгаришлар юз берди. Бугун қандай бўлмасин ўз мухлисларимиз қаршисида фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Муҳими, мавсумни кўтаринки руҳда якунлаш учун жамоадошларим бор маҳоратларини ишга солишга шай туришибди.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia