UZ

Сўнгги янгиликлар

23:09Расман: "Шўртан" Осиё чемпионини сафига қўшиб олди  0 22:45"Валенсия" ЛаЛигага норозилик билдирди  4 22:13Хвича Францияда ўйнашни истамоқда, бироқ бир муаммо бор  0 21:46Нойер қайтмоқда  2 21:19Маскерано Неймар "Интер Майами"га ўтмаслиги сабабини айтди  0 20:55БАА. "Ал Батаеҳ" ғалаба қозонди, Ғаниев ўйиннинг энг яхшиси бўлди  7 20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  7 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 19:26"Норвич" футболчиси рақибга тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 19:00Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи!  36 18:39"Шу кунга қадар босиб ўтган йўлимни эсласам, кўзимга ёш келади". Теҳроннинг "Истиқлол" клубига ўтаётган Жоэль Кожо сайтимизга интервью берди  4 18:13АПЛда декабрь ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  3 17:50Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Сурхон" U-21'дан устун келди  3 17:31Breaking! "Арсенал" Рэшфорд учун қанча тўламоқчи бўлаётгани аниқ  5 17:10Ўзбекистон футзал федерацияси таклиф ва тавсияларни қабул қилмоқда  1

Акмал Бозоров: "Кучли иштиёқ эвазига "Металлург"ни мағлуб эта олдик" Янгиликлар

Акмал Бозоров: "Кучли иштиёқ эвазига "Металлург"ни мағлуб эта олдик"

Тур сенсацияси сифатида эътироф этилаётган «Металлург» - «Динамо» (0:2) учрашувидан сўнг, самарқандликлар сардори, шу куни жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилган Акмал Бозоровнинг ўйиндан кейинги фикрлари билан қизиқдик.

«Дастлабки турда Бекободдаги ўйин осон бўлмаслигини жуда яхши тушунаётгандик ва буни жамоамиз асосини ташкил этаётган ёшларга ҳам тушунтиришга интилдик. Шу боис бутун ўйин давомида «бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун» шиори остида тўп сурдик. Биласиз, тажриба бобида «Металлург» ҳурматга сазовор жамоа, бизнинг таркиб эса ёшлардан иборат. Ўйиндан олдин кўпчилик жамоамизнинг ғалабасига ишонмаган бўлиши мумкин, аммо биз кучли иштиёқ эвазига якунда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Ҳозирги иқлим шароитида майдоннинг ҳолати талаб даражасида эмаслиги ҳар икки жамоага ҳам муаммо туғдирди. Охиригача курашиб, уч очкони қўлга киритдик. Шу куни бизни тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларнинг ёрдами катта бўлди. Уларни хурсанд қилиш учун янада ҳаракат қиламиз. Шу куни омад биз томонда бўлди. «Металлург» жамоасини кучли жамоа деб биламан» - дейди «Динамо» жамоаси сардори Акмал Бозоров.

«Иккинчи гол? Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мезбонларнинг тўлиқ ҳужумга ўтиши маълум эди. Шу боис ўйин охирида майдон марказида тўп қабул қилиб олган заҳоти, ҳужум бошлаш учун Комил Шарофутдиновга оширдим. Комил эса «паси» билан ҳужумга ўтган тезкор ҳужумчимиз Абдумалик Абдуллаевни дарвозабон билан яккама-якка ҳолатига олиб чиқди. Абдумалик дарвозабонни алдаб, йўллаган зарбасини «Металлург» ҳимоячисидан олдинроқ етиб келиб, дарвозага киритдим» - дейди голи ҳақида жамоа сардори.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика