UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  1 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  0 18:10Суперлига. "Шўртан" - "Навбаҳор" 1:1 (матнли трансляция)  15 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   41 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  16 17:10Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Қодисия" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  3 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1 16:45Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?  11 16:20Акинфеевга замонавий спорт журналистикаси ёқмаяпти  0 15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  14 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  3 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0 14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  7

Акмал Абдураҳмонов: "Биринчи даврада 10та гол уришга Даврон Файзиев билан гаров ўйнадим" Янгиликлар

Акмал Абдураҳмонов: "Биринчи даврада 10та гол уришга Даврон Файзиев билан гаров ўйнадим"

В ПРО-Лига 5-туридан ўрин олган "Зарангари" - "Иттифоқ-Навоий" 2:3 учрашувидан сўнг, меҳмонлар сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Акмал Абдураҳмонов сайтимизга интервью берди.

Бугунги ўйинда ғалаба учун майдонга тушгандик. Рақибимиз "Зарангари" яхши шаклланган жамоа, уларни сафарда мағлуб этиш осон бўлмаслигини билардик. Шундан келиб чиққан ҳолда ушбу учрашувга тайёргарлик кўргандик, ўйлаган режаларимиз амалга ошди, гувоҳи бўлганингиздек, ғалаба қозонишни уддасидан чиқдик.
Биринчи даврада 10та гол ураман деб мақсад қилганман. Бу борада "Динамо" жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев билан гаров ўйнаганман. Насиб қилса биринчи давра якунига қадар голларим сонини 10тага етказиш ниятидаман.

Ўзим асли Сурхандарё вилоятиданман. Футболчилик фаолиятимни дастлаб Денов туманининг "Чағаниён" жамоасида бошлаганман. Кейинчалик "Сурхон", "Машъал", "Сўғдиёна", "Норин" жамоаларида ўйнадим. 2019 йилнинг бошида ҳозирда жамоамиз сардори Сарвар Холматовнинг таклифига кўра "Иттифоқ-Навоий" жамоаси сафига қўшилдим.

Жамоамиз олдига бу йилги мавсумда А ПРО-Лигага йўлланмани қўлга киритиш, Ўзбекистон кубоги учрашувларида муносиб иштирок этишдан иборат. "Иттифоқ-Навоий" футбол клуби раҳбарияти томонидан бизга етарлича шароитлар яратиб берилмоқда. Шунингдек клубимиз базаси ва жамоамизнинг уй учрашувлари ўтказиладиган замонавий стадионни барпо этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Насиб этса, келажакда "Иттифоқ-Навоий" жамоасини Суперлигага олиб чиқмоқчимиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика