Акинфеев ЦСКА сафида 600-учрашувини ўтказди
		
		18 май 2019 21:25
        Янгиликлар	
	 
				 
				Акинфеев ЦСКА сафида 600-учрашувини ўтказди
Россия чемпионатининг 29-турида ЦСКА ўз майдонида Грознийнинг "Ахмат" клубини қабул қилди.
			Ўйинни асосий таркибда бошлаган ЦСКА сардори Игор Акинфеев "ҳарбийлар" либосида 600-ўйинини ўтказди. Натижада, Акинфеев ЦСКА сафида энг кўп ўйин ўтказган ва олти юзлик довонни биринчи бўлиб забт этган футболчи сифатида клуб тарихидан жой олди.
33 ёшли дарвозабон ЦСКА тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2002 йилдан бери ушбу клубда профессионал фаолиятини давом эттириб келмоқда.
Қайд этиш керак, Акинфеев ўтган 17 йил мобайнида 6 мартадан Россия чемпиони, Кубок соҳиби ва 7 карра Россия суперкубогига эга чиққан. 2004-2005 йилги мавсумда УЕФА кубогида ғалаба қозонган.

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар