Акбар Тўраев: "Мақсадимиз Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш"

Narzulla Saydullayev
24 ноя 2016
Кеча олий лиганинг 30-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда "Бунёдкор" ўз уйида "Локомотив" жамоасини қабул қилди ва кичик ҳисобда имкониятни бой дерди.

Ушбу баҳсдан сўнг "қалдирғочлар"  посбони Акбар Тўраев ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Ушбу баҳсда биз ўйиннинг учдан-икки қисмида яхши ҳаракат қилдик. Бизга бироз омад етишмади, деб ўйлайман. Қаердадир жамоадошларим хато қилишди, яна қаердадир менинг ҳам хатойим бўлди. Иккала жамоа ҳам таваккалликка қўл урмади. Олдимизда бунданда муҳим бўлган учрашув бор. Бор эътиборимизни ушбу ўйин тайёргарлигига қаратамиз. Кубок баҳсидаги ўйинга янада кучлироқ бўлиб майдонга чиқамиз. Мақсадимиз финалга чиқиб Ўзбекистон кубогини қўлга киритмоқчимиз.  Агарда "Локомотив"  муддатидан олдин чемпион бўлмаганида, бунданда шиттатлироқ кураш кечиши мумкин, эди", - дейди "Бунёдкор" дарвозабони Акбар Тўраев.

Жаҳонгир Сотволдиев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia