UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  8 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  27 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  62 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

Акбар Тўраев: "Ғалаба қозонишимизга ишонгандим" Янгиликлар

Акбар Тўраев: "Ғалаба қозонишимизга ишонгандим"

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” посбони Акбар Тўраевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:
- “Бунёдкор” курашувчан ва кўзлаган натижасини қайд эта оладиган клуб. Бизга ишонмаганлар кўп бўлди. Шахсан ўзим жамоамизнинг кучига ишониб, охирги дақиқаларгача ғалаба ҳақида ўйладим. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳужумчиларга ёрдам бериш учун олдингаям чиқишимга тўғри келди.

Ҳатто бурчак зарбаси тепилаётганда рақиб жарима майдончаси ичига ҳам бормоқчи эдим. Лекин мураббийларимиз кўрсатмаси билан ўз жойимда қолдим. Ўйлайманки, ҳақиқат қарор топди. Ушбу гуруҳда биз ва “Фулад” кейинги босқичга муносиб эди ва якунда бу ўз исботини топди. Аслини олганда Тошкентдаёқ “Ал-Жаиш”ни енгишимиз ва ҳолатимизни енгиллаштириб олишимиз керак эди. Дарвозабон сифатида мени ўсишимда жуда кўпчиликнинг меҳнати бор.

Мураббийларимиз машғулотларда, Хайрулла Каримов, Саҳоб Жўраев, Акмал Шораҳмедов сингари етакчиларимиз эса ўйин пайтида менга керакли маслаҳатларни бериб туришибди. Бугунги ғалаба таркибимиздаги ёш футболчилар учун катта тажриба берди. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда биз янада ғайратли ва шижоатли бўлиб ўйнаймиз, - дейди Акбар Тўраев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика