UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  6 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Аҳмаджон Мусаев: "Хорватияга қарши ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Аҳмаджон Мусаев: "Хорватияга қарши ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз"

Ўзбекистон ва Хорватия терма жамоалари учрашувидан олдинги матбуот анжумани "Отатурк" стадиони анжуманлар залида ўтказилди.
Унинг иккинчи қисмида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси устози Аҳмаджон Мусаев иштирок этди.

“Ўзбекистон Хорватия билан биринчи марта тўқнаш келяпти. Бу жуда яхши. Осиё футболи ривожланиб боряпти. Европа терма жамоасига қарши жаҳон чемпионатида майдонга тушишимиздан хурсандман”, - дейди Аҳмаджон Мусаев.

- Хорватия биринчи ўйинда қўпол ҳаракат қилди. Бу бизга муаммо туғдирмайдими?

- Уларни қўпол ўйнади деб айтмаган бўлардим. Улар Уругвайни дастлабки дақиқалардан прессингга олишди. Хорватлар биринчи дақиқадаёқ қўполлик ишлатиб, сариқ карточка олишди. Шундан хорватларнинг баҳсга жиддий тайёргарлик кўргани сезилиб турганди. Уругвай яхши жамоа, лекин Хорватиянинг бундай курашга киришиши уларни чалғитиб қўйди.

- Искандеров биринчи ўйинда тўпни кўпроқ ўзида сақлаб қолди. Бу борада унга кўрсатма берилдими?

- Ўша ўйин вақтида ҳаво жуда иссиқ эди. Шу сабабли тўпни кўпроқ ушлаш зарар қилмайди. Лекин Жамшид тўпни ўзида ушлаб турганда бундан хавотирга тушмасаям бўлади. У рақибни алдаб ўтиши мумкин.

- Жамоанинг жангчилик характери қандай? Эртанги ғалаба бизни гуруҳдан олиб чиқиши мумкин.

- Йигитлар ҳамиша курашишга шай ҳолатда. Улар ҳеч кимдан чўчишмайди. Футболчиларни шунга ўргатиб келаман. Ўйин бошланишида ҳисоб 0:0 бўлади. Демак, 90 дақиқа ким яхшироқ ҳаракат қилса, ўша жамоа ғалаба қозонади.

- Хорватия билан ўйинда асосий эътибор ҳужумга қаратиладими? Биз одатда биринчи жамоа ролида яхшироқ ўйнаяпмиз.

- Нимчорак финалга бизни эртанги дуранг ҳам олиб чиқиши мумкин. Лекин биз тўпни сақлаб турсак, ҳужумга ўтамиз. Аксинча ҳолатда ҳимояланамиз. Бошқа нарсаларни ҳозир айтиб ўтишим тўғри бўлмас.

- Хорватияга қарши янада яхшироқ ўйин кўрамизми?
- Албатта, шунга интиламиз. Ўйин кечроқ вақтда бошланади. Бу эса бизга имконият беради. Янги Зеландия билан учрашувда иссиқ ҳаво туфайли катта қийинчиликка дуч келдик. Биз ғалаба учун ўйнаймиз. Балки, рақиб дуранг мақсадида шунчаки туриши мумкиндир. Биз асло бундай қилмаймиз.
 

Беҳзод Назаров ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика