
Кеча бўлиб ўтган йиғилишда ИФА президенти шаҳзода Али бин Ал Ҳуссайн янги мураббийга ишонишини таъкидлаб ўтди. Абдул Қодирга Анзор Ҳина, Волид Майкл, Мануэль Барриунуэво ва Аҳмад Қутейшат ёрдам беради. 27 август куни янги мураббий қўл остида илк йиғинини бошлайдиган жамоа 3 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.