

"Холанднинг кучи, атлет қобилияти ва ўзига хос инстинкти бор, бу унга гол уришга ёрдам беради ва уни жуда хавф футболчига айлантиради. Унда ажойиб статистика кўрсатишда давом этиш учун ҳамма нарса бор, чунки у ўта ҳужумкор жамоада ўйнайди. Эрлинг "Манчестер Сити"да у гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлади. Холанд ёш ва рекордларни янгилаш учун улкан имкониятларга эга. Бунинг калити, албатта, барқарор ўйин намойиш этиш саналади", - деди Агуэро.
"Манчестер Сити" сешанба куни "Копенгаген" билан дуранг ўйнади - 0:0. Эрлинг Холанд ушбу баҳсда майдонга тушмади.



