Агуэро: "Месси "Барселона" рамзи ва афсонасига айланиб бўлди"

Alisher
4 июн 2020
"Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэро унинг "Барселона"даги дўсти Лионель Мессини Каталония клубидан кетмайди деб ҳисоблайди.

"Лео аллақачон "Барселона"нинг рамзи ва афсонасига айланган, аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

У клубни севади, ўзини "Барселона" билан ҳис қилади, қулайликни ҳис қилмоқда, у бахтли.

Агар бирор-бир катта, оламшумул нарса рўй бермаса, у "Барселона"да ўйнашда давом этади", - дейди Агуэро.


AlisherМуаллиф
Манба: EL Chiringuito