Агуэро "Манчестер Сити"дан кетишга ишончи комил

Alisher
12 мар 2021, 16:15
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартиради.

32 ёшли аргентиналик ҳужумчи мавсум сўнггида бошқа клубга ўтишга ишончи комил. Футболчининг "шаҳарликлар" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

"Барселона" футболчи учун бош даъвогардир, шунингдек ўйинчига Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS