Агуэро жароҳат олди ва Парагвайга қарши баҳсда майдонга туша олмаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
10 окт 2016, 16:10
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро Аргентина терма жамоасининг машғулотларидан бирида жароҳат олди.

Шикастланишнинг даражаси ҳозирча маълум эмас.

28 ёшли футболчи бугун тиббий кўрикдан ўтади. Агуэро Парагвайга қарши баҳсда ўз жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca