

Бунгача бўлиб ўтган 4 учрашувнинг 3тасида дуранг қайд этилган ва яна 1 баҳсда рақиб ғалабага эришганди. Туркманистоннинг амалдаги чемпиони "Олтин Аср"га қарши ўйинни грузиялик ҳакамлар бошқариб боришди.
Қизиқарли ўтган ўйинда олмалиқликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. АГМКдан голларни Вадим Чемиртан, Музаффар Музаффаров ва Йован Жокичлар киритишган бўлса, рақиб жамоадан Михаил Титов жавоб тўпи муаллифи бўлди. Жокич томонидан урилган учинчи гол пенальтидан амалга оширилди.
Виктор Кумиков шогирдларининг Анталиядаги сўнгги назорат ўйини 17 февраль куни Грузиянинг "Рустави" жамоасига қарши бўлиб ўтади.




