АГМК эртага "Заря" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
22 янв 2018, 11:14
Эртага АГМК навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Аввалроқ 23 январда жамоа Руминия юқори лигаси вакили билан ўйнаши ҳақида хабар берилганди. Маълум сабабларга кўра, руминлар ўрнига Украина жамоаси сапарринг-рақиб вазифасини ўтайди. Луганск шаҳри жамоаси ўтган йилги Анталия йиғинида ҳам жамоамизга рақиб бўлганди. Ўшанда "Заря" жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Айни вақтда Украина чемпионатида тўртинчи ўринда бораётган Юрий Вернидуб шогирдларига қарши баҳс эртага Сиде шаҳарчасида маҳаллий вақт билан 16:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-olmaliq.uz