Агент: Луис Густаво "Вольфсбург"га ўтишга тайёр

Tolibjon Qosimov
5 авг 2013, 13:25
"Бавария" ярим ҳимоячиси Луис Густаво фаолиятини "Вольфсбург"да давом эттирмоқчи, деб хабар бермоқда немис ОАВ.
Бу ҳақда унинг агенти Роджер Виттман айтди.

"Агар "Вольфсбург" Луиса Густавога қизиқаётган бўлса, футболчи бу клуб вакиллари билан музокара ўтказишга тайёр", — дейди Виттман.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "бўрилар" спорт директори Клаус Аллофс ва бош мураббий Дитер Хеккинг бразилиялик футболчини ўз жамоаларида кўришни исташларини айтишганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com