Агент: "Эриксенга "Реал" ва МЮ қизиқиши - бу доимо мақтов"
28 фев 2018 15:31
Янгиликлар
Агент: "Эриксенга "Реал" ва МЮ қизиқиши - бу доимо мақтов"
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг агенти Мартин Шутснинг фикрича, "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" борасидаги миш-мишлар футболчи ўсаётганидан дарак беради.
"Миш-мишларга изоҳ бермайман. Аммо "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" каби клублар ёдга олинса, бу доимо мақтов. Кристиан 14 ёшга тўлганидан сўнг унга йирик клублар қизиқа бошлаган.
Аввалига "Челси", "Милан" ва "Барселона", энди эса ҳар трансфер ойнаси таклиф ва қизиқишларсиз ўтмаяпти. Матбуот барча клублар ҳақида билмайди. Эриксен - кўп гапиришни ёқтирадиган йигит эмас. У доимо оёқлари ҳаммасини тушунтиради" - дейди агент.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар