UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Агар "Пахтакор" ва АГМК ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмаса, мураббийлар истеъфоси рўй берадими? (Сўровнома якунлари) Янгиликлар

Агар "Пахтакор" ва АГМК ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмаса, мураббийлар истеъфоси рўй берадими? (Сўровнома якунлари)

Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи якунига етишига 2та тур қолди.

Ушбу турнирда Ўзбекистон номидан иштирок этаётган АГМК ва "Пахтакор" тўрттадан ўйинда майдонга тушди. АГМК 4 очко билан гуруҳ жадвалининг охирги ўрнида боряпти. "Пахтакор" эса 3 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди. 

Навбатдаги икки турга кўп нарса боғлиқ. Чунки бунда жамоаларимизнинг кейинги босқичга чиқиш-чиқмаслиги маълум бўлади. "Пахтакор" бугун Эроннинг "Трактор" клуби билан ўйнайди ва охирги турни Ироқнинг "Эйр Форс" жамоасига қарши ўтказади.

АГМК эса эртага "Ал Ҳилол" билан куч синашиб, якуний турда Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига қарши баҳс олиб боради. Кўриниб турибдики, ҳар икки жамоа учун гуруҳдан чиқиш осон бўлмайди. 

Телеграм каналимизга "Агар "Пахтакор" ва АГМК ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмаса, мураббийлар истеъфоси рўй берадими?" мазмунида сўровнома қўйгандик. Бугун сўровнома натижаларини эълон қиламиз. Вариантлар эса қуйидагича эди:

1. Фақат "Пахтакор" мураббийи кетади

2. Фақат АГМК мураббийи кетади

3. Иккала жамоада ҳам мураббий ўзгаради

4. Йўқ, ҳеч қанақа истеъфо бўлмайди

5. Менга фарқи йўқ


Берилган вариантлар орасида энг кўп овоз тўплаган "Йўқ, ҳеч қанақа истеъфо бўлмайди" варианти бўлди. Сўровномада иштирок этган 10 мингдан зиёд мухлиснинг 49 фоизи мана шу вариантда тўхталган. Бу дегани кўпчилик ҳар икки клуб гуруҳда қолиб кетган тақдирда ҳам мураббийлар ўзгармаслигини тахмин қиляпти. Бизнингча ҳам мана шуниси ҳақиқатга яқин бўлса керак.

"Фақат "Пахтакор" мураббийи кетади" варианти 27 фоиз билан иккинчи бўлди. Балки шундай бўлиши ҳам мумкин. Чунки "Пахтакор" ўтган йил ОЧЛда чорак финалга қадар борганди. Мухлислар бу мавсум ҳам камида шундай натижани кутган бўлишса керак. "Пахтакор"нинг йил бошида мураббий борасида бир тўхтамга келиши қийин бўлди. Чунки Шота Арвеладзе кетадими-қоладими, бирданига аниқ бўлмаганди. Қолаверса Арвеладзе кетганидан сўнг клуб раҳбарияти бирданига янги мураббийни тайинламади. Ҳозирда жамоани Питер Хюистра бошқармоқда ва ушбу мутахассисга йил охиригача имконият берилиши ҳам мумкин. 

Сўровномада қатнашганларнинг 19 фоизи "Менга фарқи йўқ" вариантида тўхталган. Бу эса айримлар учун бунинг қизиғи йўқлигини билдиради. Тахминимизча, бошқа клубларнинг мухлислари шундай вариантни белгилашган. 

"Иккала жамоада ҳам мураббий ўзгаради" варианти 4 фоиз овоз тўплаган бўлса, сўровнома иштирокчиларининг атиги 1 фоизи "Фақат АГМК мураббийи кетади" деган тахминга боришган. Бундан эса жамоа қандай натижа қайд этмасин, Миржалол Қосимов барибир ўз ўрнида қолади деган тўхтамга келиш мумкин.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика