UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  1 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  47 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  3 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5

"Агар МЮ совринни бой берса, икки аҳмоқни деб бўлади". Ван Перси Алекс Фергюсоннинг методи ҳақида Янгиликлар

"Агар МЮ совринни бой берса, икки аҳмоқни деб бўлади". Ван Перси Алекс Фергюсоннинг методи ҳақида

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси "қизил иблислар" собиқ устози Сэр Алекс Фергюсоннинг мураббийлик методлари ҳақида гапирди.

"Фергюсон тартиб-интизом ўрнатиш учун қачон чора кўриш кераклигини биларди. "Манчестер Юнайтед"даги дебют мавсумимда апрель ойида 15 очко фарқ билан пешқадам эдик ва уйда "Манчестер Сити"ни қабул қилдик. Агар ўша баҳсда ғалаба қозонганимизда устунлигимиз 18 очкога етарди, аммо биз мағлуб бўлдик. Шунга қарамай биз 12 очко олдинда эдик ва бошқа мураббийлар вазиятга кескин баҳо беришмади. Лекин, Фергюсон ғазабда эди.

Жамоадаги икки йигит ўша мағлубиятдан кейин дам олишни хоҳлашган. Ўйинни эртасига Фергюсон кийиниш хонасига уларнинг тунда сайр қилиб юрган суратларини олиб келди ва ҳаммага шундай деди: "Йигитлар, агар биз совринни бой берсак, унда бу дам олишни хоҳлаган мана шу икки аҳмоқни деб бўлади", - дея ван Персининг сўзларини келтирди "sofoot.com".

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика