Агар Костани беришса Моуриньо Куртуани "Атлетико"да қолишига рухсат беради"

Tolibjon Qosimov
11 дек 2013, 20:39
Sporst Direct News нашрининг хабар беришича, "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Тибо Куртуадан Диего Костани "Стэмфорд Бриж"га олиб келиш йўлида фойдаланмоқчи.
Ажойиб спорт формасидаги "Атлетико"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Диего Костага Европанинг кўплаб грандлари ҳаридор бўлмоқда. "Челси" хҳам уни сотиб олишни истаётган клублардан биридир. 

Ҳужумчининг нархини тушириш учун "Челси" ўзига тегишли бўлган ва Мадридда ижара асосида фаолият юритаётган дарвозабон Тибо Куртуанинг трансфер ҳуқуқини "Атлетико"га ўтказишга тайёр.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: euro-football.ru