Агар бадал пули тўланса "Барселона" тер Штегенни "Сити"га қўйиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
3 авг 2016, 13:14
"Барселона" раҳбарияти ва мураббийлар штаби жамоа дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни жамоада сақлаб қолмоқчи эмас.

Маълумотларга кўра, тер Штеген Каталония клуби вакиллари билан учрашди ва "Манчестер Сити"дан бўлган таклифни муҳокама қилди. Посбонга клубни тарк этишга руҳсат беришди, аммо фақат шартномада белгиланган 80 млн. евролик бадал пули тўланганидан сўнг буни амалга ошириши мумкинлигини айтишди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport